Роналдуга тажовуз айби берилганидан кейин "Ювентус" акцияларининг қиймати тушди
Кэтрин Майорга 2009 йилда Роналду томонидан тажовуз этилганини ошкор қилганидан кейин футбол юлдузи қатор муаммолар билан юзмаюз бўлди.
Америкалик аёл уни зўрлагани учун Роналду устидан судга мурожаат килганидан сўнг португалиялик футболчининг раслмари ФИФА нашриялари муқовасидан олиб ташланди, Найк билан ҳамкорлик тўхталилди ва Португалия терма жамоасида ҳам унинг иштироки тўхтатилди.
Бунга илова, у ўйнаётган Италиянинг "Ювентус" клуби акцияларининг қиймати ҳам тушган.
Берилган маълумотларга кўра, Италия биржасида жума куни "Ювентус" клуби акцияларининг қиймати жума куни соат 11да 1.25 долларга етган ва шу тартибда 5.37 фоизга камайган.
Мазкур клуб тижорат марказларида сотувга қўйилган Роналдунинг либослари ҳам кам сотилган.
Кэтрин Майорга тажовуз қилинганига оид суд жараёнлари давом этса, Роналду учун ҳам янги муаммолар юзага келиши мумкин.