ноябр 16, 2018 19:25 Asia/Tashkent
  • Калифорния тарихида энг даҳшатли ёнғиннинг қурбонлари сони ортиб бормоқда

Калифорния давлат мулозимлари ёнғин қурбонлари 60 нафардан ошганлиги ҳақида хабар беришди.

Франсия ОАВ маълумотига кӯра Калифорния давлат мулозимлари даҳшатли ёнғин харобаларидан яна 8та жасад топилгач, бу офатнинг қурбонлари 63 нафарга етгани, бедарак йӯқолганлар сони эса 631 кишини ташкил қилиши   ҳақида хабар тарқатишган. 

Калифорния тарихидаги энг қаттол ёнғин сифатида тилга олинаётган "Кемп ёнғини" бугунгача 12000 яшаш манзилини ҳам вайронага айлантирди. 

Маълумотларга кӯра ёнғинни ӯчириш учун 9500 нафар ӯт ӯчирувчи курашяпти. Дунёда энг катта ӯт ӯчирувчи самолёт Боинг-747 ҳам ӯт ӯчирувчиларнинг кӯмагига келган. 

Калифорниялик ӯт ӯчирувчилар бор-йӯғи ёнғиннинг 40 фоизини ӯчиришга муваффақ бӯлишганини эътироф этишади.

Америка давлат мулозимлари  56 минг гектар ерни ӯз комига тортган ёнғинни ноябрнинг охиригача ӯчиришларига  ишонишмаяпти.

Ёрлиқ