Фото: қария кўринишидаги 18 ёшли хитойлик мактаб ўқувчиси
18 ёшли Сяо Цуй Хитойнинг Харбин шаҳридаги мактабда ўқийди.
18 ёшли Сяо Цуй Хитойнинг Харбин шаҳридаги мактабда ўқийди. Аммо у жуда камёб синдромга чалингани туфайли, мушаклари ва юз териси осилиб қолган. Шунинг учун у ўз ёшига кўра бир неча ўн йилга каттароқ кўринади.
Мутахассислар йигитчанинг қандай касалликка чалинганини аниқлашга, уни даволаш ёки ҳеч бўлмаса, терисининг осилиб қолиши олдини олиш йўлларини топишга уринмоқда. Йигитнинг эса ўз ташқи қиёфасини қабул қилиб, ҳаётга нисбатан ижобий муносабатда қолишдан бошқа йўли йўқ.
Хайрият, камёб синдром Сяо Цуйнинг соғлиғига таъсир кўрсатмади, у ўзини яхши ҳис қилмоқда. У мактабдаги энг аълочи ўқувчилардан бири, синфдошлари эса уни барча фанлардан аъло ўқигани туфайли, Супермен деб ҳам атайди.
«Ташқи кўринишим мени ташвишлантирмайди, десам алдаган бўламан. Бироқ менинг кучим шундаки, мен умидсизланганим йўқ», — деди Сяо.
Ҳозир йигит ўқишга кўмилиб, имтиҳонларга тайёрланмоқда. У Пекин университетига ёки Синьхуа университетига ўқишга кирмоқчи, уларнинг иккаласи ҳам Хитойдаги энг нуфузли ўқув муассасаларидир.