Украинада ҳарбий ҳолат жорий этиш ҳақидаги қарор тасдиқланди
Украина парламенти 30 кунлик ҳарбий ҳолат жорий қилиш ҳақидаги қарорни тасдиқлади.
Франция ахборот агентигининг хабар қилишича Украина парламенти Қрим ярим ороли яқинида Россия ва Украина кемалари ўртасида келиб чиққан низо ортидан Киев давлатининг таклифи асосида мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилиш ҳақидаги қарорни тасдиқлади
25 ноябрь эрталаб Россия чегарасини бузган “Бердянск”, “Никополь” ва “Яни Капу” кемалари соат 19:00да Россия денгиз ҳудудида навбатдаги ноқонуний ҳаракатларни амалга оширди. Кемалар Россия чегара хизмати ва Қора денгиз флоти кема ва катерларининг дарҳол тўхташ ҳақидаги талабларига жавоб бермаган ва хавфли ҳаракатларни амалга оширган
“Кемаларни тўхтатиш учун қурол қўлланган. Натижада Россиянинг Қора денгиздаги сув ҳудудларида барча уч кема ушланган. Украина қуролли кучларининг 3 нафар яраланган ҳарбийсига тиббий ёрдам кўрсатилган”, деб қўшимча қилинган Россия ФХХда.