Помпео: АҚШ Арабистоннинг Ямандаги жангларини ҳарбий ҳимоя қилишни давом эттиради
(last modified Sun, 02 Dec 2018 07:23:31 GMT )
декабр 02, 2018 12:23 Asia/Tashkent
  • Помпео: АҚШ Арабистоннинг Ямандаги жангларини ҳарбий ҳимоя қилишни давом эттиради
    Помпео: АҚШ Арабистоннинг Ямандаги жангларини ҳарбий ҳимоя қилишни давом эттиради

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео шанба куни ўз чиқишида АҚШнинг Саудия режимининг Яман халқига қарши олиб бораётган ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни давом эттириш ҳақида хабар берди. 

Майк Помпео Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда ўтган “Катта йигирматалик” саммити доирасида Вашингтон ва Риёз ўртасидаги алоқаларни тарихий деб атади ва Американинг Саудия арабистони билан алоқалари давом этишини маълум қилди. 

Шунингдек, АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг маълум қилишича, Жамол Қошиқчининг ўлимида валиаҳд Муҳаҳаммад Бин Салмоннинг қўли борлиги ҳақида ҳеч қандай гувоҳлар йўқ. 

“Йигирматалик” кейинги уч йил учун коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳаракатлар режасини маъқуллади. Бундан ташқари, G20 етакчилари интернетни террорчилик мақсадларида қўллашга қарши курашишга чақиришди ва одамларни ўз юртларидан қочишга мажбур қилувчи сабабларни бартараф этиш учун биргаликда ҳаракат қилиш муҳимлигини таъкидлаб ўтишди. 

Шунингдек, ҳужжатда АҚШ ва “йигирматалик”нинг қолган давлатлари ўртасида иқлим бўйича турли фикрлик сақланиб қолди. АҚШ иқлим бўйича Париж келишувидан чиқмоқчилигини тасдиқлаган, қолган давлатлар эса тоза энергетикани ривожлантиришга содиқликларини таъкидлаб ўтишган.