декабр 02, 2018 15:41 Asia/Tashkent
  • Францияда фавқулодда йиғилиш ўтказилади
    Францияда фавқулодда йиғилиш ўтказилади

Франция бош вазири ва ички ишлар вазири мамлакатда тартибсизликлар давом этишини олдини олиш мақсадида фавқулодда вазият жорий этиш масаласини кўриб чиқади

Франция давлати матбуот котибининг маълум қилишича, Франция бош вазири ва ички ишлар вазири мамлакатда тартибсизликлар давом этишини олдини олиш мақсадида фавқулодда вазият жорий этиш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда Ройтерз агентлиги хабар берди. 

Францияда ноябрь ойи ўрталарида юз минглаб одамлар иштирокида «сариқ жилетлар» намойишлари бошланди. Фаоллар бензин нархларининг кўтарилишига қарши чиқиб, йўлларни тўсиб қўйишди. Намойишлар пайтида икки киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жароҳат олди.

Полиция оломонга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади. Намойишчилар полициячиларга сариқ бўёқлар отишган. 60 киши қўлга олинди.

Парижда полиция ва ёқилғи нархларининг кўтарилишига қарши бўлган «сариқ жилетлар» ўртасида янги тўқнашувлар рўй берди. 

Намойишчилар Елисей майдонларига киришни тўсиб қўйган баррикадаларни олиб ташлашга уринишди.

Ёрлиқ