Францияда бир нафар эътирозчи ҳалок бўлди
(last modified Thu, 13 Dec 2018 15:00:48 GMT )
декабр 13, 2018 20:00 Asia/Tashkent
  • Францияда бир нафар эътирозчи ҳалок бўлди
    Францияда бир нафар эътирозчи ҳалок бўлди

Франция жанубида "Сариқ жилет" ҳаракати аъзоларининг бир эътирозчиси ҳалок бўлди. Сариқ жилетлилар ҳаракати аъзосининг бир нафар эътирозчиси юк машинаси билан бўлиб ўтган авариядан сўнг ҳаётдан кўз юмгани

Франция прокуратураси расмийлари Франция жанубида "Сариқ жилет" ҳаракати аъзоларининг бир эътирозчиси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. 

Франция ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Франция жанубида Овигнон шаҳрининг прокуратураси расмийлари пайшанба кунги чиқишида, Сариқ жилетлилар ҳаракати аъзосининг бир нафар эътирозчиси юк машинаси билан бўлиб ўтган авариядан сўнг ҳаётдан кўз юмгани ва автомашина ҳайдовчисининг қўлга олингани ҳақида маълум қилди. 

Овигнон прокуратураси расмийлари ушбу ҳодисанинг қасддан режалаштирилгани ҳақида эҳтимол қилишмоқда. 

Франция президенти Эммануэл Макрон ўз сиёсатидан орқага чекиниш билан бирга, вазиятни юмшатиш мақсадида давлатга қарши бўлган эътирозчиларга имтиёз беришга уриниб кўрди. Аммо, эътирозлар илгаригидек давом этмоқда.