АҚШ давлатининг фаолияти ҳали ҳануз тўхтаб турибди
(last modified Sat, 29 Dec 2018 06:37:44 GMT )
декабр 29, 2018 11:37 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлатининг фаолияти ҳали ҳануз тўхтаб турибди
    АҚШ давлатининг фаолияти ҳали ҳануз тўхтаб турибди

АҚШ давлати фаолиятининг тўхтатилиши ушбу ҳафтада ҳам давом этади. 

Франция ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Демократлар ва Республикачи партияларнинг АҚШ президенти Доналд Трампнинг чегара деворини қуриш учун пул ажратилиши ҳақидаги талаби бўйича олиб борилган муҳокамалар натижасиз тугади.

"Агарда демократ-обструкционистлар бизга девор қурилишини якунлаш учун пул беришмаса ҳамда мамлакатимиз ўралиб қолган бемаъни иммиграцион қонунларни ўзгартиришга йўл қўйишмаса, жанубий чегарани бутунлай ёпиб ташлашга мажбур бўламиз", деб ёзди Трамп Твиттер саҳифасида.

22 декабрь куни АҚШдаги қатор федерал муассасалар конгресс янги бюджетни маъқулламагани учун ўз фаолиятини вақтинча тўхтатганди.

Дональд Трамп агарда мексика билан чегарада девор қурилишини молиялаштириш учун 5 миллиард доллар киритилмаса, бюджетни имзоламоқчи эмас, демократлар эса бундай харажатни ўз ичига олган ҳужжатни қўллаб-қувватламаяпти.