Ақлбовар қилмас табиат ҳодисалари (фотожамланма)
(last modified Thu, 03 Jan 2019 09:59:47 GMT )
Январ 03, 2019 14:59 Asia/Tashkent
  • Ақлбовар қилмас табиат ҳодисалари (фотожамланма)

Табиатнинг фантазияси чегара билмаслигини исботловчи суратлар жамланмаси

Лойли момақалдироқлар
Лой, балчиқли момақалдироқлар вулқон этагида чақмоқ пайдо бўлган вақтда юзага келади.
Намибиядаги «сеҳрли айланалар»
Тадқиқотчиларнинг фикрича, ушбу сирли ҳодиса қум термитлари «меҳнати маҳсули» бўлиши мумкин.
Гигантлар йўли
Шимолий Ирландиядаги қадимий вулқоннинг отилиши оқибатида бир-бирига зич ёпишган 40 мингта базалт устунчалардан иборат макон юзага келган.
Лентикульяр булут
АҚШнинг Жоржия штати осмонида пайдо бўлган булут — жуда камёб ҳодиса.
Кататумбо чақмоғи
Йилнинг 140—160 туни давомида, тунига 10 соат ва бир соатда 280 мартагача сув устида чақмоқ чақиб туради.
Буюк Кўк ботиқ
Белиз соҳиллари яқинидаги мазкур баҳайбат карст чуқурликнинг диаметри 300 метрдан ортиқ, чуқурлиги эса 124 метрга етади.
Asperatus булути
Undulatus asperatus ёки, бошқача қилиб айтганда, ғадир-будур тўлқинлар.
Танзаниядаги Натрон кўли
Қайноқ булоқлар суви ҳисобига тўлган ушбу шўр кўл кичик фламинголар кўпаядиган ягона жой ҳисобланади.
Доғли кўл
Канададаги Клилук кўли — магний, калций ва натрий сулфатининг жаҳондаги энг катта захирасига эга жойдир.
Туркманистондаги «Жаҳаннам дарвозаси»
Тадқиқотчиларнинг нўноқ ҳаракатлари оқибатида 1971 йили бошланган ёнғин ҳали ҳам тўхтаган эмас.
Янги Зеландиядаги шарсимон валунлар

 
Хавфли муз пуфакчалар
Канададаги Абраҳам кўлидаги муз қопқонга тушиб қолган метан пуфакчалар.
Музлаган гуллар
Денгиз ва кўлларнинг сокин сувларида, сув юзаси енгил музлаётган вақтда ҳаво бирдан кескин совиб кетса, жуда гўзал шакллар пайдо бўлади.
Қора қуёш
50 мингдан ортиқ чуғурчиқларнинг осмондаги улкан тўдаси.
Ўлим водийсининг ҳаракатланувчи тошлари
Америкадаги кимсасиз водийда ғалати геологик ҳодиса кузатилади: қоя бўлаклари бировнинг ёрдамисиз, ҳаракатланиш изини қолдиргани ҳолда, бир жойдан иккинчи жойга кўчади.
Сувости айланалари
Япония соҳилларида эркак игнақорин балиқларнинг саъй-ҳаракатлари билан атрофи нақшинкор айланалар пайдо бўлади. Игнақориннинг эркаги бу иши билан урғочисининг эътиборини тортишга ҳаракат қилади.
Монарх-капалаклар кўчиши
Минглаб километрлар майдонни қоплаб олгани ҳолда, капалаклар тўдаси Канададан АҚШ жануби томони парвоз қилади.
Гуллаган саҳро
Ёғингарчилик ҳар доимгидан-да кўпроқ бўлган йилларда Чилидаги Атакама чўли гуллар ва майсалар билан қопланади.
Осилган булутлар
Бундай булутлар камдан-кам, асосан тропик кенгликлардаги пўртаналар вақтида учрайди.
Малдив соҳилларидаги биолюминесцент тўлқинлар
Фитопланктонларнинг баъзи турлари люминесценция қобилиятига эга.
Камалакдек жило сочаётган эвкалиптлар
Ўз пўстлоғини бўлаклаб ташлагани сабаб, дарахт шундай кўринишга киради.
Сардиналар юриши
Май ойидан июлга қадар миллиардлаб сардиналардан ташкил топган балиқ тўдалари Жанубий Африка соҳиллари бўйлаб сузиб ўтади.