Габонда ҳарбий тўнтаришни амалга оширганлар қўлга олиндли
(last modified Mon, 07 Jan 2019 11:55:19 GMT )
Январ 07, 2019 16:55 Asia/Tashkent
  • Габонда ҳарбий тўнтаришни амалга оширганлар қўлга олиндли
    Габонда ҳарбий тўнтаришни амалга оширганлар қўлга олиндли

Габон давлати мамлакатда давлат тўнтаришини амалга оширганлар қўлга олингани ва ҳарбий тўнтариш барҳам топгани ҳақида хабар берди.

ТСА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Габон давлати мамлакатда давлат тўнтаришини амалга оширганлар қўлга олингани ва ҳарбий тўнтариш барҳам топган ҳамда осойишталик ўрнатилган ва вазият назоратга олинган.

Габон президенти Али Бонгонинг мурожаатидан дарғазаб бўлган ҳарбийлар давлат радиостанциясини эгаллаб олишди. 

Ҳарбийлар маҳаллий вақт билан соат тўртлар атрофида радиостанция офисига келиб, «Миллий тикланиш кенгаши»ни тузиш нияти ҳақида эълон қилишган.

Радиоэфирда армия номидан баёнотни лейтенант Ондо Обианг Келли ўқиб эшиттирди. У мамлакат президенти Али Бонгонинг янги йил мурожаатини «ҳукуматни қатъий сақлаб қолишнинг кулгили спектакли», деб атаган.

2018 йилнинг 24 октябрь куни Бонго Ондимба инсультни бошидан ўтказди ва Саудия Арабистонида реабилитациядан ўтказилди, у ҳозирги вақтда Марокашда бўлиб турибди.

Янги йил мурожаатида у ўз соғлиги яхшиланиб бораётгани ва ўзини яхши ҳис қилаётгани ҳақида гапирганди.