Помпео Эрондан Америка жосусларини озод қилишни сўради
https://parstoday.ir/uz/news/world-i42506-Помпео_Эрондан_Америка_жосусларини_озод_қилишни_сўради
Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео шанба куни Твиттерда Эрон Ислом Жумҳуриятида қўлга олинган америкалик жосусларни озод қилишни талаб этди.
(last modified 2025-10-23T07:29:14+00:00 )
Январ 21, 2019 11:40 Asia/Tashkent
  • Майк Помпео
    Майк Помпео

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео шанба куни Твиттерда Эрон Ислом Жумҳуриятида қўлга олинган америкалик жосусларни озод қилишни талаб этди.

Меҳр ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Помпео ўз Твиттер саҳифасида Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши иддаолари ва айбловларини такрор этиб, Эрон одамларни гаровга олишни тўхтатиши керак,-деб таъкидлади.

Помпео ва америкалик бошқа расмийлар бундан олдин ҳам Эронда ҳибсга олинган жосусларни озод қилишни талаб қилган эдилар. 

Эрон олий суд раиси Оятуллоҳ Содиқ Омулий Лорижоний америкалик жосусларни озод қилиш зарурати ҳақида Оқ Уй расмийларининг дахолат этувчи изҳоротига муносибат билдириб, Америка сиёсатчилари зўравонлик усуллари билан дунёнинг турли мамлакатлари, жумладан Эрон Ислом Жумҳурияти халқига зулм қилишни хоҳлайдилар,-деб таъкидлаган эди. 

Эронда бир неча Америка фуқароси жосусликда айбланиб ҳибсга олинди ва адолатли суд қарори билан қамоққа ҳукм қилинди.