Берни Сандерз: АҚШ Арабистонни ҳимоя қилиш ҳаракатларини тўхтатиши лозим
(last modified Thu, 31 Jan 2019 09:21:54 GMT )
Январ 31, 2019 14:21 Asia/Tashkent
  • Берни Сандерз: АҚШ Арабистонни ҳимоя қилиш ҳаракатларини тўхтатиши лозим
    Берни Сандерз: АҚШ Арабистонни ҳимоя қилиш ҳаракатларини тўхтатиши лозим

АҚШнинг демократ сенаторига кўра, АҚШ Саудия коалициясини Яманга қарши қонли жангини ҳимоя қилиши номуносиб ҳаракат ҳисобланади  

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШнинг Вермонт штатидан сайланган сенатор Берни Сандерз чоршанба кунги чиқишида, Саудия арабистонини танқид қилиб, Яманга қарши Саудия бошчилигидан коалициянинг  жанглари тўхтатиши керак ва бомба ўрнига Яманга инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатилиши лозим деб айтди. 

Сенатор Сандерзга кўра, АҚШнинг Яманга қарши Саудия бошчилигидаги коалицияни ҳимоя қилиш лойиҳаси яна бир бор Сенатга тақдим этилади. 

Берни Сандерзнинг маълум қилишича, Арабистон Яманнинг канализация тармоқларини бомбордимон қилиши ортидан ушбу юртда вабо эпидемияси кенг тарқалди. Шунинг учун АҚШ Саудия коалициясини Яманга қарши жангини ҳимоя қилиши номуносиб ҳаракат ҳисобланади.