Россия гипертовушли ракетани қачон яратиши маълум қилинди
Россия мудофаа вазирининг маълум қилишича, узоқ масофали қанотли ракетага эга, денгизда жойлаштирилувчи «Калибр» комплексининг ер усти вариантини ишлаб чиқарилади
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг маълум қилишича, 2019-2020 йилларда узоқ масофали қанотли ракетага эга, денгизда жойлаштирилувчи «Калибр» комплексининг ер усти вариантини ишлаб чиқиш лозим. Бу ҳақда Новости хабар бермоқда.
«Шу вақт ичида биз катта масофага парвоз қила оладиган, гипертовушли ракетага эга бўлган ер усти ракета комплексини яратишимиз лозим», - дея қўшимча қилиб ўтди Шойгу.
Унинг аниқлик киритишича, зарур чора-тадбирлар рўйхати давлат раҳбари Владимир Путинга топширилган. Қайд этилишича, у буни маъқуллаган.
Россия президенти Владимир Путин шанба куни АҚШнинг узоқ ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги келишувдан чиқиб кетишини эълон қилишига муносабат билдириб, Москванинг ушбу битим ижросини тўхтатиб қўйди.