Сариқ жилетлилар намойишлари Франция полициясининг ғазабига учради
Франция полицияси эътирозли кўча намойишларнинг 16 шанба кунида эътирозчиларни кўз ёш оққузувчи газлар ва дубинкалар билан тарқатди.
Францияда "Сариқ жилетлилар" номли сармоячилик тизимига қарши эътироз қилувчилар кетмакет 16 ҳафтадан бери ушбу мамлакатнинг турли шаҳарлари кўча хиёбонларига чиқиб, полициянинг қупол муносабати ва ғазабига юзмаюз бўлишмоқда.
Франция полицияси эътирозчиларни тарқатиш учун дубинка ва кўз ёши оққузувчи газлар билан ҳужум қилди ва бир неча эътирозчиларни ҳибсга олди.
Европа инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича олий комиссариати бундан олдин Франция расмийларидан сариқ жилетлилар эътирозли кўча намойишларга қарши хатарли қурол-яроқлар ва пластик ўқлардан фойдаланишни тўхтатиш ҳамда инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишни сўради.
Франциянинг турли шаҳарлари 2018 йил 17 ноябр кунидан бери эътирозчилар ва полиция кучларининг тўқнашувлари майдонига айланган. Эътирозлар дастлаб давлатнинг иқтисодий сиёсатлари, жумладан ёқилғи ва солиқ тизимларига қарши қаратилган эди. Аммо Франция давлатининг орқага чекинишига қарамай бу эътирозлар давом этмоқда.