Европа Иттифоқи: АҚШни ядровий келишувдан чиққанидан афсусланамиз
Европа Иттифоқи чиқарган баёниотида, АҚШ давлатини Халқаро ядровий келишувдан ўзбошимчалик билан чиққанидан афсусланишини эълон қилди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Европа Иттифоқи МАГАТЕнинг Эрон ядровий келишув олдидаги барча мажбуриятларига содиқ эканлигини тасдиқланган 14-чи баёниотига тўхталиб, Эрон ядровий келишувдаги мажбуриятларни ижро этишини давом эттиришига қадар, Европа Иттифоқи ҳам ядровий келишув доирасида қолади деб қўшимча қилди.
Европа Иттифоқи мазкур баёниясида, ядровий келишувни қўллаб-қувватлаши ва бу келишув доирасида қолишини эълон қилар экан, халқаро ядровий келишувни сақлаш доирасида халқаро ҳамжамиятлик билан ҳамкорлик қилишини маълум этди.
Европа Иттифоқи ядровий келишувга аъзо барча томонларни мазкур келишув доирасида амал қилишга чақирди.
-
МАГАТЕ яна бир бор Эронни Халқаро ядровий келишув доирасида амал қилаётганини таъкидлади
-
Зариф: Трамп Баржом ядровий келишувдан яхшироқ келишувга эришолмайди