Халқаро амнистия ташкилоти Ғарбдан Риёзга қурол-яроқ сотишни тўхтатишни талаб қилди
Халқаро амнистия ташкилоти ўз изҳоротида, Ғарб мамлакатларидан Бирлашган Араб Амирликлари ва Арабистонга қурол-яроқ сотишни тўхтатишни талаб қилди.
Ал-Маёдин ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Халқаро амнистия ташкилоти душанба куни ўзининг бир изҳоротида, Ғарб мамлакатлари ҳалигача Арабистон ва Бирлашган Араб Амирликларига қурол-яроқ сотади. Ҳолбуки, мавжуд далиллар шуни кўрсатадики, Яманга қарши саъудиялик коалициянинг содир этган уруш жиноятларида ушбу қурол-яроқлардан фойдаланилган,-деб эълон қилди.
Халқаро амнистия ташкилоти Ғарб мамлакатлари уруш тажҳизотларини сотишдан фойда кўриш ўрнига инсон ҳуқуқлари, миллионлаб ноҳарбий яманликларнинг ҳаёти ҳамда қонун наздида ўз зиммаларига олган мажбуриятларини биринчи ўринда қуйишлари лозим,-деб таъкидлади.
Халқаро ушбу ташкилотнинг маълумотларига кўра, яманликлар Саъудия коалициясининг Яманга қарши амалга оширган ҳужумларидан тўрт йил ўтгач ушбу коалиция ҳужумларининг фожеали оқибатларига бошқа чидай олишмайди.
Американинг қўллаб-қувватлашиши билан Арабистон, Иморот ва бошқа бир нечита мамлакат 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга қарши ҳарбий тажовуз қилиб, ушбу мамлакатни барчатомонлама қуршовга олди.
Бу уруш 16 минг яманлик ҳалок бўлиши, ўн минглаб аҳолининг тан жароҳати олиши ва миллионлаб яманликларнинг овора бўлишлари сабабига айланди.