Халилзод иддао қилди: Америка ва толибон музокараларида махфий мавзу йӯқ
Американинг Афғонистон бӯйича махсус вакили Америка ва толибон музокараларида ҳеч қандай махфий мавзу йӯқлигини иддао қилди.
ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра кеча Залмай Халилзод Кобулда Афғонистон миллий бирдамлик давлати ижроия раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ билан ӯтказган мулоқотида Афғонистон тақдирини афғонларнинг ӯзи белгилайди. Америка музокаралардаги бирор-бир мавзуни сир сақламайди, дея иддао қилди.
У илова қилди: Толибон билан хорижий кучларни афғонистондан олиб чиқиш тақвими муҳокама қилинган, аммо ҳали бу масалада сӯнгги қарорга келинмаган.
Афғонистон миллий бирдамлик давлати ижрочи раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ ҳам Ашраф Ғани давлати мустаҳкам ва адолатли тинчлик ӯрнатилиши учун музокаралар ӯтказишга тайёр эканлигини баён этди.
Яқинда Афғонистон президентининг мудофаа масалалари бӯйича маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳиб Вашингтонда "Толибон билан Қатарда ӯтказилган музокараларда Халилзод кӯп нарсани яширяпти, у Афғонистонда ӯзининг шахсий манфаатларини ҳимоя қилиш билан овора, дея эълон қилганди.
Афғонистон президентининг мудофаа масалалари бӯйича маслаҳатчисининг бу баёноти АҚШ мулозимларини ғазаблантирди. Улар дипломатдан зудлик билан Америка ҳудудини тарк этишини талаб қилишди.