Европа сиёсатчилари Трамп таклиф қилган лойиҳани рад этилишини истайдилар
Европанинг собиқ масъуллари ва етакчи сиёсатчилари Европа давлатлари Трампнинг Ўрта Шарқ борасидаги янги лойиҳасини рад этишлари зарурлигини таъкидладилар.
Британиянинг Гардиан газетасининг ёзишича, НАТО ва Европанинг собиқ етакчи сиёсатчиларидан айримлари жумладан 25 нафар собиқ ТИВ раҳбарлари, 6 бош вазирлар ва НАТОнинг собиқ икки бош котиби Европа давлатлари ва ЕвроИттифоққа йўллаган мактубида Фаластин қаршисидаги Дональд Трампнинг ирқчиликка асосланган ва бирёқлама сиёсатини кескин қораладилар.
Европанинг етакчи сиёсатчилари мазкур мактубида, Европа давлатлари фаластинликлар манфаатига зид бўлган ҳамда Қуддус пойтахтидаги Фаластин мустақил давлатини ташкил қилишга қаратилмаган барча лойиҳани рад этишлари лозим деб эълон қилишди.
Эслатиб ўтамиз " Аср Муомаласи" лойиҳаси Фаластин халқига қарши АҚШ давлатининг янги лойиҳасидир. Бу лойиҳа айрим режимлар хусусан Саудия Арабистони режимининг ҳамкорлигида тузилгани айтилади.
-
АҚШ давлати " Аср муомаласи" ноқонуний режасини эълон қилмоқчи
-
" Қайташ ҳаққи" кўча намойишлари жараёнида яна 83 фаластинлик жароҳат олди