Грузияда НАТОнинг ҳарбий машғулотлари бошланди
Кеча логистик маҳоратини кенгайтириш учун НАТОнинг LOGDEV 2019 номли Халқаро ҳарбий машғулотлари Тблиси атрофидаги Грузиянинг Вазаяни ҳарбий базасида бошланди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, ҳарибй машқларда НАТО ташкилоти дастурларида фаол бўлган ташкилотга аъзо 12 мамлакат қўмондонлиги ва ҳарий штаблари қатнашмоқда.
Грузия мудофаа вазири бу хусусда Тблиси давлати НАТОнинг логистика бўйича халқаро ҳарбий машқларида илк маротаба қатнашмоқда ва машғулотарни ўтказишдан мақсад Грузиянинг логистик имкониятлари ва потенсиалини НАТО стандартларига мослаштиришдан иборатдир дея изоҳлади.
Мазкур ҳарбий машқларда Грузия, Озарбойжон республикаси, Албания, АҚШ, Босния -Герцоговина, Шимолий Македония, Монтенегро, Украина, Хорватия, Финляндия ва Швециянинг 1 юзу ўттиз нафарга яқин ҳарбийлари қатншашмоқда.
Машғулотлар 17 майга қадар давом этади.