Арманистон армияси Озарбойжон республикасининг эҳтимолий ҳужуми тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Wed, 22 May 2019 10:04:41 GMT )
май 22, 2019 15:04 Asia/Tashkent
  • Арманистон армияси Озарбойжон республикасининг эҳтимолий ҳужуми тўғрисида огоҳлантирди

Арманистон армияси қўмондонлари мамлакат блш вазири Никол Пашиянни Арманистонга қарши Озарбойжон республикасининг эҳтимолий ҳужумлари тўғрисида огоҳлантирди.

Пост газетасига таяниб, Эроннинг хорижий эшиттиришлар  бўлимининг кечанги хабарига кўра,  Арманистон армияси қўмондони Девид Тонян ва мамлакат армияси бош штаби раиси Артак Давтиян  мамлакат бош вазири  Никол Пашиниян билан учрашувида унга  Озарбойжон республикасининг эҳтимолий ҳужумлари ҳамда икки мамлакат чегарасидаги кескинликларни авж олаётганидан маълуот беришди.

Арман тилидаги Пост газетаси шунингдек  20  май кунида  Озарбойжон республикаси  10 минг нафар ҳарбийлар иштирокида ҳарибй машқларни  бошлаганига ишора қилиб,  Арманистон ҳарбий қўмондонлиги бу машқларни ўта хавфли бўлганини ва унга қарши кураш олиб бориш зарурлигини таъкидламоқда деб ёзди.

 

Ёрлиқ