Америка Афғонистон хавфсизлигини таъминлай олмаслини тан олди
Американинг Кобулдаги элчиси Афғонистонда тинчликни ўрнатиш ва хавфсизликни таъминлашда Дональд Трамп давлатининг қобилиятсизлигини тан олди.
Тасним ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Американинг Кобулдаги элчиси Жон Басс Вашингтон давлати Афғонистон бўҳронини ҳал этишга қодир эмас, балки афғонлар ўз мушкулотларини ҳал этиш учун сайъ-ҳаракат қилишлари керак,-деб айтди.
Америкалик ушбу дипломат Афғонистон келажакда президентлик сайловларини ўтказиш кескинлиги билан юзмаюз бўлади ва Америка бу сайловларнинг шаффофлик билан ўтказилишига кафолат беролмайди ҳамда бу масалада қарор қабул ҳам қилолмайди, чунки бу масала қандай ҳал этилиши афғонларнинг ўзларига боғлиқдир,-деб таъкидлади.
Америка ва Ғарб мамлакатларининг Афғонистоннинг 2014 йилги президентлик сайловларига аралашувлари ушбу мамлакатда миллий ваҳдат давлатининг қудрат бошига келиши сабабига айланди.
Афғонистонда хавфсизликни таъминлашда Вашингтон давлатининг қодир эмаслиги ҳақида Американинг Кобулдаги элчиси изҳороти шундай бир вазъиятда баён этилмоқдаким, хавфсизликни таминлаш ва терроризм билан қарши кураш олиб бориш баҳонаси билан Американинг бу мамлакатга қилган ҳужуми (18 йил давомида) ушбу мамлакатда уруш, терроризм ва нотинчликнинг кенгайиши сабабига айланди. Америка ушбу мамлакатнинг минглаб бегуноҳ одамларининг ҳалок бўлиши, мамлакатдаги инфратизилмалари вайронага айланиши ва Афғонистон мусулмон халқининг муқаддасотларига нисбатан таҳқир қилишдан бошқа ҳеч нарса бермади.