Вашингтон: Украинани ҳимоя қилишни давом эттирамиз
АҚШ президентининг ўринбосари, яна бир бор Вашингтон давлати Россия қаршисида Киев давлатини ҳимоя қилишини маълум этди.
Ройтерз ахборот агентлигиниг хабар қилишича, кеча АҚШ президентининг муовини Майк Пенс Польша пойтахти Варшава шаҳрида ўктазилган иккинчи жаҳон урушининг 80 йиллигига бағишланган хотира тадбирда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашганидан кейн Вашингтон давлати игаригидек Украинани ҳимоя қилади деб изоҳлади.
АҚШ энергетика вазири Рик Пери шанба куни Варшавада Польша ва Украина маъсуллари билан учрашганида Вашингтон давлатини Россияга қарши санкцияларини давом эттириши ҳақида хабар қилганди.
АҚШ 2014 йилдан бошлаб Россияни Украина шарқидаги тўқнашувларда аралашиш ҳамда Киев давлати мухолифат кучларига ёрдам беришда айблаб, Москва давлатига қарши бир қатор санкцияларни жорий этганди.
Россия давлати ҳам АҚШнинг ушбу санкцияларига аксиламал кўрсатиб келмоқда.