Майк Пенс Трампнинг фожеали ҳатти -ҳаракатини қўллаб қувватламоқда
(last modified Wed, 23 Oct 2019 08:37:31 GMT )
октябр 23, 2019 13:37 Asia/Tashkent
  • Майк Пенс Трампнинг фожеали ҳатти -ҳаракатини қўллаб қувватламоқда

АҚШ президенти ўринбосари, мамлакат презиенти Дональд Трампнинг ноқонуний ва фожеали ҳатти-ҳаракатини унинг ютуқларидир деб иддао қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўринбосари Майк Пенс   Халқаро ядровий келишувдан чиққанини Трапм давлатининг юутуғи ҳамда Трампни Эрон қаршисида тура олишининг намунаси деб иддао қилди.

Пенс ўз сўзларида  Трамп давлати  олдинги 4 давлат амалга оширишидан ожиз қолган ваъдаларни амалга оширди ва ишғол этилган Фаластин сарзаминидаги АҚШ элчихонасини  Вашингтон томонидан Исроил пойтахти сифатида эълон қилинган Қуддусга кўчира олганини қўшимча қилди.

Трамп ўринбосари шунингдек  /Сурияга тегишли/ Голан теппаликларига сионистик режимини эгаллик қилишини расман тан олиши Трампнинг бошқа ютуқларидан деб айтди.

Майк Пенс Трампнинг  Эронга  АҚШнинг олдинги давлати томонидан пул тўлангани тўғрисидаги иддаоларни такрорлади.

Эслатиб ўтамиз Трамп бир неча марта сўзлаган нутқида, АҚШда музлатилган Эрон пулларини  Теҳронга бергани туфайли Абама давлатини танқид қилиб,   гуё Абама Эронга давлатига, АҚШ пулини етказгани дек иддаоларини давом эттирмоқда.

Аммо Трамп иддао қиладиган нақд пул аслида Эронга тегишли бўлиб,  АҚШ молия тузимларида блокланганди, шунингдек Эронга қарши санкциялар бекор этилганида бу маблағлар Эронга қайтарилганди.