АҚШ армияси сентябрь ойида Афғонистоннинг турли минтақаларига 1113 марта авиазарбалар берган
(last modified Thu, 31 Oct 2019 08:40:31 GMT )
октябр 31, 2019 13:40 Asia/Tashkent
  • АҚШ армияси сентябрь ойида  Афғонистоннинг турли минтақаларига 1113 марта  авиазарбалар берган

Кеча АҚШ армияси Афғонистондаги бу мамлакат ҳарбий кучларини фақат сентябрь ойида Афонистннинг турли минтақаларига 1113 марта авиазарбалар берганини маълум этди.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, АҚШ ОАВ -и ҳам  сўнгги ойларда АҚШ армиясини Афғонистон минтақаларига қарши авиазарбалари тобора ортиб борганини тасдиқлашди.

Мазкур хабарга биноан, АҚШ ҳарбий кучлари  август ойида 810 марта , июнь ойида 537 марта Афғонистоннинг турли минтақаларига ҳужум қилишган.

Айни ҳолда Афюғонистонда АҚШнинг 15 мингга яқин ҳарбийлари жойлаштирилган. АҚШ ва уни иттифоқчилари 2001 чи йилда террорзимга қарши кураш ва Афғонистонда тинчликни таъминлаш баҳонаси билан бу мамлакатга ҳужум қилишди аммо ҳозиргача Афғонистонда терроризм, нотинчликлар ва гиёҳванд моддалар контрабандаси кўринарли даражада ошиб борган.

 

Ёрлиқ