Афғонистоннинг Жузжон вилоятида Толибон гуруҳи етакчиларидан бири ўлдирилди
Кобул давлати хавфсизлик кучларининг амалиёти натижасида Афғонистон шимолидаги Жузжон вилоятида Толибон гуруҳи етакчиларидан яна бири ўлдирилди.
Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон армияси тарқатган баёниясида, афғон хавфсизлик кучларининг Жузжон вилоятидаги Дарзоб тумани Оқ -чашма қишоғида ўтказган амалиётида Толибон гуруҳининг етакчи қўмондони Мавлавий Нурмуҳаммад ва унинг 23 нафар тарафдорлари йўқ қилинди деб эълон этди.
Афғонистон армияси баёниясида бу ҳужумда Толибон гуруҳининг бошқа етакчиси Мавлавий Руҳуллоҳ ва унинг 15 тарафдорлаини жароҳат олганини тасдиқлади.
Исломий миллий ҳаракати партияси раиси Абдуррашид Дўстум ватани бўлган Жузжон вилоятида Афғонистон хавфсизлик кучларининг Толибон гуруҳига қарши амалиётлари давом этмоқда.