Лукашенко: Россия Белорусни ўзи билан бирлаштиришга уринмоқда
(last modified Sun, 26 Jan 2020 07:26:10 GMT )
Январ 26, 2020 12:26 Asia/Tashkent
  • Лукашенко: Россия Белорусни ўзи билан бирлаштиришга уринмоқда

Александр Лукашенко Москва давлатини Белорус мамлакатини Россияга қўшилиши учун Минск давлатига босим ўтказаётгани ҳақида хабар қилди.

Ассошейтед пресс тарқатган хабарга кўра, Белорус президенти Александр Лукашенко  нефт таъминотини тўхтатгани туфайли Москва давлатини танқид қилиб, Москва  мақсадини Белорусни Россия билан бирлаштириш эканлигига тўхтлалиб,  биз мустақил мамлакатга эгамиз ва бошқа бир мамлакат ҳатто дўст ва биродар мамлакатнинг бир минтақасига айлантиришни мутлақо истамаймиз деб изоҳлади.

 Белорус ва Россияни икки мамлакат иқтисодий алоқаларини кучайтириш ва нефт нархи хусусидаги музокараларини тўхтатилганидан кейин Лукашенко бу изҳоротини билдирган.

 Минск давлати бу музокараларни Белорусга таъсирини кучайтириш мақсадидаги Млскванинг навбатдаги фитнаси деб баҳоламоқда.

Россия ва Белорус давлатлари  2020 -чи йилда нефт нархи хусусида музокара ўтказа олишмади.

Россия давлати 2019 -чи йилнинг 31 декабрида  Белорус нефт етказиб беришни тўхтатганди.

Эслатиб ўтамиз Белорус эҳитёж сезадиган энергетиканинг 80 фойизи Россия томонидан экспорт этилади.

 Белорус давлати жума куни  энергетика импорти борасида АҚШ, БАА ва Арабистон билан музокара ўтказганини эълон қилинганидан кейин, Лукашенко Россияга қарши ўз позициясини маълум этди.