Туркия Ҳарбий Денгиз флотининг 14 кемаси йўқолиб қолди
Мамалкатда уюштирилган исёндан кейин Туркия Ҳарбий денгиз флоти адмирали ва 14 кемаси йўқолиб қолди, дея эълон қилди Sputnik ахборот агентлиги.
Бугунги кунда улар турган жойи номаълум. Ушбу кемалар навбатчиликдан кейин доимий базасига қайтиб келмаган. Исён содир бўлган тунда ушбу ҳарбий кемалар Қора ва Эгей денгизида навбатчилик қилаётган бўлган. Кемалардан бирида адмирал Вейсел Коселе бўлган. Унинг тақдири ҳақида ҳам ҳеч нарса маълум эмас.
The Times хабарига кўра, исёнчилар бошқарувда бўлган кемаларнинг бир нечтаси Греция портларида бўлиши мумкин. Афинада ушбу маълумотлар тасдиқланмади.
Бироз олдин ОАВларда, НАТО Туркиянинг йўқолган кемалари қаерга ғойиб бўлганини билмаслиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. НАТО ҳарбий-денгиз қўмондонлиги раҳбарияти хабарига кўра, Туркия улардан йўқолган кемаларни топишда ёрдам сўрамаган.
Туркия ҳуқуқни сақлаш органлари ва махсус хизматлари, бўлиб ўтган давлат тўнтаришга уринишдан кейин 7,5 минг кишини ҳибсга олди. Исён қурбонлари сони 208 кишига етди.