Афғонистонда Толиблар етакчиси ўлдирилди
Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот идораси, мамлакат шимолида Толибон гуруҳи етакчиларидан бири ва яна икки нафар унинг ҳамроҳларини ўлдирилганини хабар қилди.
Кобулдан Эрон телерадиомкомпаниясининг хабар қилишича, бугун Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати тақатган баёниясида, Кобул давлати ҳарбий кучлар ва Толибонлар ўртасидаги қуролли тўқнашувларда Тахор вилояти бўйича бу гуруҳ ҳарбий комиссияси раиси Мавлавий Баширни ўлдирилгани ва унинг ўринбосари Қори Яъқубни қўлга олинганини эълон этди.
Афғонистон Ички ишлар вазирлиги баёниясида келтирилишча, бу қуролли тўқнашувларда афғон ҳарбийларидан бири ҳалок бўлиб 5 нафари жароҳат олган.
Бундан ташқари Урузгон вилоятида Толибон гуруҳи ва Кобул давлат ҳарбийлари ўртасидаги сўнгги тўқнашувларда бир нечта афғонистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлиб бир гуруҳи жароҳат олишганди.
Афғонистоон жанубидаги Ҳилманд вилоятининг маҳаллий масъуллари ҳам бу вилоятда Толибон ҳужумида икки нафар давлат ҳарбийсини ўлдирилганини эълон этди.
Бу ҳужумлар шу ҳолдадирки, Қатарда Толибон ва АҚШ ўртасида имзоланган сўнгги келишув асосида, бу гуруҳ Афғонистонда урушни давом эттирмаслик ва давлат кучлари позициясига ҳужум қилмаслик мажбуриятларига амал қилишни ваъда қилган.