АҚШдаги бўҳрон: мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 2000 нафарга етди
март 29, 2020 12:18 Asia/Tashkent
АҚШда коронавирус қурбонлари сони кескин ошиб 2 минг нафарга етди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ ОАВ-и бу мамлакатда коронавирус юқтириб олганларн сонини 122 минг 273 нафарга етгани ва улардан 2 минг нафарини ҳалок бўлганини эълон этдилар.
АҚШ эндиликда энг кўп коронавирус ҳолатлари қайд этилган мамлакат ҳисобланади.
Бошқа мамлакатларга қараганда кечроқ коронавирус тарқала бошланган АҚШ бугунги кунда бу инфекцияда касалланганлар сонини кескин ошгани сабаб ташхислайдиган тестлар ва техникалар камчиликига юзмаюз бўлган.
Ўтган сешанба куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти келажакда АҚШ мамлакатини коронавирус ўчоғига айланиши эҳтимолини истисно қилмади.