Европада коронавирус юқтириб олганлар сони 1 миллион нафардан ошди
(last modified Mon, 20 Apr 2020 08:20:51 GMT )
апрел 20, 2020 13:20 Asia/Tashkent
  • Европада коронавирус юқтириб олганлар сони 1 миллион нафардан ошди

Европадаги касалликларни назорат этиш маркази, бу қитъада коронавиурсга мубтало бўлган кишилар сонини 1 миллиондан ошганини маълум этди.

Ассошейтед пресс тарқатган хабарга кўра, кеча Европадаги хасталикларни назорат этиш маркази  эндиликда бу қитъада коронавирусга чалаинганлар сони 1 миллиондан ошиб вафот этганлар сони 100 мингга яқинлашганини эълон этди.

Европадаги касалликларни контрол этиш маркази шунингдек  Испанияда ҳозиргача 198 минг  674 нафар коронавирус ҳолати қайд этилгани билан бу мамлакат Европа қитъасида энг мубталоларга эгадир. Ўлим ҳолатлари бўйича Италия биринчидир ва бу мамлакатда 23 минг 660 нафар вафот этган.

Бутун дунёда коронавирусдан вафот этганлардан яримини Европа фуқаролари ташкил этади.

Шу ҳолда Европанинг  барқарорлик механизми директори Klaus Regling  кеча тарқатилган Италиянинг " Крера Делосара" газетасига берган интервьюсида,  коронавирусдан кейин Европа Иттифоқи иқтисод системасини қайта тиклаш учун келишилган 500 миллиард Европадан ташқари яна 500 миллиард Европага эҳтиёж сезади деб таъкидлади.