Россия давлати НАТО ҳарбий флотини Шимолий қутб сувларидаги ҳаракатини кузатиб бормоқда
(last modified Tue, 05 May 2020 08:26:33 GMT )
май 05, 2020 13:26 Asia/Tashkent
  • Россия давлати НАТО ҳарбий флотини Шимолий қутб сувларидаги ҳаракатини кузатиб бормоқда

Россия давлат армияси Шимолий қутбдаги Баренцево денгизи сувларига кириб қолган АҚШнинт 3 -та ва Британиянинг 1 ҳарбий кемалари ҳаракатини кузатиб бораётганини маълум этди.

Россия миллий мудофаа амалиётлар маркази  тарқатган баёниясида, кеча НАТО ҳарбий флоти Шимолий Қутбдаги Баранцево денгизига кирди дея эълон қилди.

Баёнотда келтирилишча,  бу ҳарбий флот АҚШнинг Портер, Дональд Кук ва Франклин Рузвельт номидаги  3 та ҳарбий кемалари  ва Британиянинг 1 ҳарбий  кемассидан иборатдир.

Якшанба куни АҚШ денгиз кучларининг 6 -чи флоти, тарқатган баёниясида,  АҚШ ва Британияниг 4 ҳарбий кемалари, АҚШнинг сув ости бир кемаси ва жосуслик самолёти  Норвегия сувларида махсус ҳарбий машқларни ўтказишади деб маълум этди.

Россиянинг махсус кучлари ва десантчилари сўнгги кунларда  Шимолий Қутб минтақасида ҳарбий машғулотлар ўтказишганди.

Ёрлиқ