Россия : АҚШ Путин позициясига зарба беришга уринмоқда
Россия Думаси раиси Вашингон давлати ўз ОАВ-и орқали россияликларни Путинга нисбатан бўлган ишончларини камайтиришга ҳаракат қилмоқда деб айди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия давлат думаси раиси Вячеслав Володин Вашингтон давлати ўз назоратидаги ОАВ- орқали ҳамда Москва давлатининг мухолиф сиёсатчиларидан фойдаланиб Путин позициясига зарба бериш ҳамда Россияда унинг обру эътиборига путур етказишга ҳаракат қилиб келмоқда дея таъкидлади.
Вячеслав Володин шунингдек бизнинг президентимиз Вадимир Путин дунё миқёсида Россия эътиборини кучайтириш учун мамлакатимиз ривожланиши жаарёнини кўринарли даражада оширди деб айтди.
Биз 1990 чи йилларга эътибор қаратсак, Россияни турли соҳалар сиёсий, ижитимоий ва иқтисодий нуқтаи назардан жуда ривожланиб борганини била олиш қйин эмас деб аниқлик киритди.
Дума раиси Россия халқи орасида катта эътиборга эга бўлган президентимиз туфайли биз ривожланиш чўққиларига етдик ва шу сабабдан АҚШ бизни нишонга олиш ва зарба беришга уринмоқда деб изоҳлади.
Бундан олдин ҳам Вашингтондаги Россия элчихонаси Россия халқи орасида Путинга нисбатан ишончисизлик даражаси хусусидаги нотўғри маълумотлар тарқатишгани туфайли Болумберг ахборот агентлигини танқид қилганди.