Толибон сиёсий идораси раиси, НАТО ва АҚШ вакиллари билан учрашди
Толибон гуруҳи сиёсий идораси раиси Мулло Бародар, Дохада Афғонистондаги НАТО ва АҚШ ҳарбий кучлари қўмондони генерал Скотт Миллер ва АҚШнинг махсус вакили Залмай Халилзод билан учрашиб, мулоқот қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, учтомонлама бу учрашувда, Толибон ва Афғонистон давлати ўртасида асирларнии алмашиш жараёни ҳамда афғонлараро гуруҳлар музокараларини тезлаштириш юзасидлан фикр алмашдилар.
Толибон томонидан Афғонистон давлати қамалганларидан 368 нафарини озод этилганидан кейин, 3 томонлама бу учрашув бўлиб ўтган.
Толибон гуруҳининг бошқа наттоғи, Суҳайл Шоҳин, Твиттер саҳифасида, қамалганлар озод этилганидан кейин, Афғонстоннинг турли минтақаларидаги ўз уй- манзилларига борган деб ёзди.
Афғонистон давлатининг ҳисоботига асосан, ҳозиргача Толибон гуруҳининг 3 минг маҳбусларини озод этилган ва мамлакат миллий хавфсизлик кенгаши идораси ҳам яқинда Толибон гуруҳининг яна минг нафар аъзоларини озод қилишини таъкидлаган.
Жорий йилда Қатарда имзоланган АҚШ ва Толибон гуруҳи ўртасидаги келишувга биноан, афғонистонликлар ўртасида тичнлик музокараларини бошланишидан олдин, Толибон гуруҳининг 5 минг аъзолари ва давлат ваккиларининг минг нафари ҳар икки томон қамоқхоналаридан озод этилиши айтилганди.