АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармон ташкилоти Тармпнинг изҳортига муносабат билдирди
Коронавирус ва АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармон ташкилоти яна бир бор коронавирусга гирифтор бўлганларнинг 99 фоизи хатарли эмаслиги тўғрисидаги Трампнинг изҳоротини рад этди.
Осушейтед Пресс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Американинг ( FDA )-озиқ-овқат ва дори-дармон ташкилоти бир баёния нашр этиб, коронавирус билан касалланган ҳолатларининг 99 фоизи хатарсих экани ҳақидаги Дональд Трампнинг иддаосини танқид остига олди ва бу изҳорот асоссиздир,-деб эълон қилди.
Американинг ( FDA )-озиқ-овқат ва дори-дармон ташкилоти Америка халқи ўртасида гигиена ва санитария дастуруламалларини ижро этишни сўради ва ушбу ўлканинг барча халқидан ниқоб тақиш зимнида, ижтимоий фосилага риоя этишни сўради.
Дональд Трамп 4 июль Американинг мустақиллик кунида баён этган изҳоротида ўтказилган тестлар шуни кўрсатадиким, коронавирус билан касалланган ҳолатларнинг 99 фоизи хатарли эмас дея иддао қилди.
Трамп бундан олдин ҳам коронавирусни даволаш учун малярияга қарши ишлатиладиган (Hydroxychloroquinе)гидроксихлорохин дорисидан фойдаланиши тавсия берган эдиким, Америка шифокорларининг жиддий аксиламалларига дуч келди.
ЖССТ ҳам (Hydroxychloroquinе) гидроксихлорохин дориси самарасиз экани сабабли коронавирусни даволаш учун фойдаланишни тўхтатди.