Лукашенко мухолифатга қарши кураш учун қўлида қурол билан келди
Белорус президенти Александр Лукашенко ҳарбий форма кийиган ва қўлида қурол олган ҳолда Минск хиёбонларига келди.
Ассошейтед пресс тарқатган хабарга кўра, Белорусия президенти , қўлида қурол олган ҳамда ўқ ўтказмайдиган нимча кийган ҳолда ўз қуриқичилари орасида вертолётдан тушди.ва ҳарбийларни хавфсизлик ва тинчликни сақлашга саъй-ҳаракатларини олқишлади.
Таҳлилчилар эса Лукашенконинг ушбу намойишкорона ҳаракатларини мухолифатга қарши позицияси ҳамда намойишлар ва намойишчиларни тўхтатиш мақсадида эканлигини хулоса қилишмоқда.
Яқинда Лукашенко Белорусиядаги норозилик намойишларни ташқаридан бошқарилаётгани шунингдек Россия ва Европанинг бошқа давлатри ўртасида буфер зонна яратишга қаратилганини таъкидлаганди.
Якшанба куни Минск шаҳрида ўн минглаб беллорусияликлар президент сайловлари натижаларига қарши эътирозда норозилик намоийшларини давом эттиришди.
Ҳозиргача Европа Иттифоқига аъзо кўплаб давлатлари Минскка қарши позицияларида Белорусиядаги норозилик намойишларни қўллаб- қувватлашишини эълон қилишмоқда.
9 август Белорус президентлик сайловларининг дастлабки натижаларига асосан Лукашенко 80 фойиз овозларни касб этиши билан қайта бу мамлакат президенти бўлди.
Белорусда ўтказилган президентлик сайловларни якунлангани билан бу мамлакатда кенг- қамровли эътирозли намойишлар бошланди. Сайлов натижаларига қарши чиққан эътирозчилар ва полиция кучлари ўртасида юз берган тўқнашувда ҳозиргача 2 киши ҳалок бўлиб ўнлаб нафар жароҳатланган ва минглаб шахслар ҳам қўлга олинган.