6 мамлакат Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциясига қўшилди
ЕИ-га шерик бўлган яна 6 мамлакат Европа иттифоқининг Россияга қарши санкцияларига қўшилиш тўғрисида қарори қабул қилди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, ЕИ-нинг ташқи сиёсат бўйича масъули Жозеф Боррель сўзлаган нутқида, Монте-негро, Албания, Норвегия, Исландия, Украина ва Грузия давлатларини келасии йилнинг 23 июнига қадар узайтирилган Крим мавзусига тегишли ЕИнинг Россияга қарши санкцияларига қўшилиш қарорига келганини эълон этди.
Боррель шунингдек, ушбу давлатлар Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари ўз сиёсатларига мос келишини маълум этганлар деб айтди.
Бундан олдин Европа Иттифоқи Қрим ярим оролини ўз ҳудудларига қўшиб олиши сабаб Россияга қарши санкцияларини яна бир йилга узайтиришини таъкидлаганди.
2014 йил Қримда ўтказилган референдум ва бу ярим оролнинг Россия ҳудудига қўшилгани ортидан АҚШ ва Европа Иттифоқи бу аннекцияни тан олишдан бош тортиб Москва, Қрим ва Севастополга қарши санкциялар жорий этишди.
Референдумда Қрим аҳолисининг 90 фойиздан кўпроғи ярим оролнинг Россияга қўшилишини ёқлаб овоз беришганди.