Покистон расмийлари Ошуро кундаги буюк маросимларни олқишлашди
Покистон президенти ва Бош вазири Ошуро маросимлари ва бу фожеа шаҳиддларини мақтаб ушбу санани исломий қадриятларни ҳимоя қилиш, садоқат ва адолатни қўлаб қувватлаш кунлари деб тавсифлашди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Покистон президенти Ориф Алавий ўз изҳоротида Сайидушшуҳадо Ҳазрат имом Ҳусейн /а/ни мазлумларча шаҳид бўлганига тўхталиб, Ошуро куни исломий қадриятларга эргашиш ва адолатсизликдан холи жамиятга эришиш ва золимлар қаршисида туриб мазлумларни ҳимоя қилиш учун аҳдни такрорлаш йўлидаги фурсатдир деб изоҳлади.
Покистон Бош вазири Имрон Хон ҳам Имом Ҳусений /а/ ва Карбало шаҳидларининг олий мақомининг эҳтиром бажо келтириб, Имом Ҳусейн/а/ ва вафодор ёронларининг ўз жонини фидо қилишгани, ул зотнинг зулм ва адолатсизлик қаршисида абадий ғалабаси ҳисобланади дея қўшимча қилди.
Покистон миллий мажлиси раиси ва ўринбосари ҳам алоҳида мурожаатларида Карбало шаҳидларининг фидокорлиги дарвоқи муҳаббат, сабр- оқибат, исломий таълимотларига пайравлик қилишни эсга келтирадиган абадий маросимдир деб аниқлик киритди.
Тосуо ва Ошуро кунларига тўғри келадиган 9-10 муҳаррам кунлари Покистон давлати томонидан расмий дам олиш кунлари сифтада эълон этилган. Шу кунларда диний гуруҳлар одамлар орасида бепул озиқ-овқат тарқатишади.