Абдулла Абдулла: Афғонистон тинчилик музокаралари жуда аста -секинлик билан давом этмоқда
Афғонистон олий ярашиш миллий кенгашининг раиси Покистон ТИВ раҳбари Шоҳмаҳмуд Қурайший билан учрашувида афғонлараро музокараларни жуда аста -секинлик билан давом этаётганини маълум қилди.
Афғонистоннинг " Ово" ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Исломободга ташриф буюрган Абдулла Абдулла Покистоннинг Афғонистондаги зўравонлик ва ўт очишларни камайтириш хусусидаги позициясини олқишлаб, ҳозирги тарихий имкониятлардан фойдаланмаганида, мамлакатдаги инқироз янада кучаяди деб таъкидлади.
Афғонистон Олий ярашиш миллий кенгаши раиси Исломобод давлатини Толибон гуруҳини тинчлик музокарага тарғиб этилишини қадрлаб, афсуски зўравонликлар даражаси юқоридир ва бу тинчлик йўлидаги саъй ҳаракталарга зарар етказмоқда дея изоҳлади.
Абдулла Абдулла шунингдек терроризмни минтақа мамлакатлари учун жиддий таҳдид эканлигига тўхталиб, Афғонистонда бақарор ва адолатли тинчликни ўрнатиш барча давлатлар ва қўшни мамлакатлар манфаатидадир деб айтди.
Бу учрашувда Покистон ТИВ раҳбари Шоҳмаҳмуд Қурайший ҳам Абдулланинг ташрифи Афғонистон ва Покистон муносабатларини янги босқичга олиб чиқишини ва икки томон муносабатларига жиддий боб очилишига эҳтиёж борлигини маълум қилди.
Покистон ТИВ раҳбари ўз сўзларида Исломобод давлати Афғонистон ишларида аралашмаслик ва тинчлик саъй -ҳаракатларини қўллаб қувватлашиш тарарфдоридир, чунки Покистон давлати Афғонистон муаммосида ҳарбий ечим йўқ ва ягона йўл ҳам диалогдир деган ақидага эга деб эълон қилди.
Шоҳ Маҳмуд Қурайший шунингдек, Покистон ва Афғонистон ҳудуларидан бир -бирига қарши ишлатмаслик лозимлиги ва бу борада сиёсий ирода мавжудлигини ҳам қўшимча қилди.