Трамп ва Иванка ҳибсга олиниши мумкин!
АҚШнинг собиқ прокурорининг сўзларига кўра, президент ва унинг қизи президентлик муддати тугаганидан сўнг, солиқ тўлашдан бўйин товлагани учун қамоққа олиниши мумкин, деб айтди.
Индепендент газетасининг хабар қилишича, президент Дональд Трамп ва унинг қизи Иванка президентлик муддати тугаганидан кейин солиқ тўлашдан бўйин товлагани учун қамоққа ташланиши мумкинлигига шубҳа йўқ, деди собиқ федерал прокурор Ник Аккарман.
Воергит можароси устида ишлаган АҚШнинг собиқ федерал прокурор Дональд ва Иванка Трамп, Оқ уйдан кетанидан кейин " солиқ фирибгарлиги" учун қамоққа олишини мумкинлигини қўшмича қилди.
Аккарман тўлашдан бўйин, товлаш-бу беш йиллик жиноятдир ва қанча кўл ўғирланса, айбланувчи шунча узоқ вақт қамоқхона қолади деб айтди.
Собиқ федерал прокурорнинг сўзларига кўра, Трамп солиқ фирибгарлиги бўлиши мумкин бўлган ҳаракатларини амалга оширган.
Nyu-York Tayms нинг Дональд Трампнинг молиявий ёзувлари ҳақидаги хабарида, Трамп сўнгги 15 йил ичида, миллионлаб доллар ишлаб топгани, аммо даромад солиғини тўламаганлигини кўрсатилагн.
Президент ўзи сайланган йили 2016 йилда атиги, 750 доллар даромад солиғини тўлаган ва 2017 йилда милиардер бўишига қарамай шунча пул тўлаган.