Трамп касалхонага ётқизилди!
АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирусга мубтало бўлиши ортидан Вашингтондаги Uolter Rid номидаги касалхонага ётқизилди.
Кеча Оқ уй ҳам Трамп даволаниш учун бир неча кун Valter Rid ҳарбий касалхонасида бўлишини маълум қилиб, Трамп президентлик лавозимини ўз ўринбосари Майк Пенсга топширгани йўқ ва касал бўлишига қарамай, ҳокимиятда қолади дея изоҳлади.
Трамп Valter Rid ҳарбий касалхонасига вертолёт орқали олиб кетилган
Оқ уй шифокори ҳам, жума куни эрталабдан бери, Трампнинг иситмаси кўтарилган ва у ҳозир коронавируснинг енгил аломатларидан азият чекмоқдв деб эълон қилди.
Шу ҳолда шифокорлар 74 ёшли Трампнинг кексайганлиги ва нисбатан юқори вазни туфайли коронавирус у учун хавфли бўлишини истисно қилишмайди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттер саиҳфасида, маҳаллий вақт билан пайшанба куни у ва унинг рафиқасини коронавиурс юқтириб олишганини эълон қилди.
Айни пайтда АҚШ президентига яқин манбалар унинг жисмоний ҳолатини ёмонлашганини хабар қилишмоқда.
CNN телеканали хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиларидан бири, Трамп жуда чарчаган ва унинг нафас олиши ҳам қийин бўлмоқда деб изоҳлаган.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус, юқтирганлар сони ва ўлганлар сони бўйича ҳозирда АҚШ дунёда биринчи ўринда туради.
АҚШ ҳукумати , хусусан президенти Дональд Трамп АҚШда коронавирусга қарши курашда пассив амал қлгани сабаб кенгаш танқидларга учрамоқда.