Боку ва Ереван ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда
Арманистон давлати Озарбойжон республикаси армияси томонидан миномет ҳужумларни қайта бошланганини эълон қилди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Арманистон Мудофаа вазирлиги бугун эрта тонгда, Озарбойжон армиясини артиллерия орқали Тоғли Қорабоғ минтақсининг шимолий, шимолий-шарқий, жанубий ва айниқса марказий қисмини нишонга олганини даъво қилган.
Арманистон Мудофаа вазирлиги шунингдек, арманистонлик ҳарбийлар Озарбойжон респуликаси армиясини ушбу ҳужумларни қайтариб уларга зарбарлар берганини таъкидлаб, 27 сентябрда бошланган кескинликларнинг янги давридан бери Озарбойжон республикасининг 514 зирҳли машинасини йўқ қилинганини маълум этди.
Бошқа томондан эса Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги Арманистон армиясини Қорабоғ минтақасидаги Оқ Дом шаҳарчасини миномет орқали нишонга олишда айблади.
Эслатиб ўтамиз Арманистон ва Озарбойжон ўртасида Қорабоғ минатқасидаги тўқанушвлар 27 сентябрь куни бошланди. Тўқнашувларнинг 14 кунида Москвада ўтказилган йиғилишда Арманистон , Озарбойжон республикаси ва Россия келаси 12 соат ичида оташкесим эълон қилиш масаласи хусусида келиша олишганди.
Тўқнашувларни тўхтатиш бўйича Арманистон, Озарбойжон республикси ва Россия ўртасидаги йиғилиш 10 соат давом этди.
Аммо оташкесим эълон қилинганидан кейин ҳам бу минтақада икки мамлакат ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда ва икки ҳукумат бир бирини оташкесимни бузишда айблашмоқда.