Пентагонга ҳам киберҳужум уюштирилди
(last modified Wed, 16 Dec 2020 06:47:57 GMT )
декабр 16, 2020 11:47 Asia/Tashkent
  • Пентагонга ҳам киберҳужум уюштирилди
    Пентагонга ҳам киберҳужум уюштирилди

АҚШ давлат идоралари ва муассасаларига қарши хакерлик ҳужумлар давомда Пентагон -АҚШ мудофаа вазирлиги ҳам киберҳужумга учради.

Нью-йорк таймс газетасининг хабар қилишича,  АҚШ Мудофаа вазирлиги-Пентагон кўплаб хакерлар ҳужумларига учраган ва хакерлар ҳам бу вазирлик маълумотларини ўғирлашга муваффақ бўлган.

Сўнгги кунларда АҚШ Мудофаа вазирлиги ва АҚШ давлат департаменти ва бошқа ташкилотлари киберҳужумга учраган идоралар сирасидан эдилар.

Пентаогоннинг юқори мартабали мулозимлари ҳам тарқатган  ҳисоботларида  душманлар ҳарбий базаларни тўғридан-тўғри нишонга олиш имкониятига эга бўлишган деб эълон этдилар.

АҚШ масъулларининг таъбирича Россия ҳукумати учун ишлайдиган хакерлик гуруҳ АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги ички алоқларига таъсир ўтказиб, нуфуз топишган.

Олдинроқ АҚШ ОАВ-и АҚШ ТИВ-и, Соғлиқни сақлаш миллий муассасаси, Молия вазирлиги, Савдо вазирлиги ва Ички хавфсизлик вазирлигига киберҳужумлар уюштирилгани ҳақида хабар тарқатишди.

Аммо Вашингондаги Россия федерацияси элчихонаси Москва давлати ушбу киберҳужумларда қўли бо деган иддлаоларга аксиламал кўрсатиб бу даъволарни рад этди.

 

Ёрлиқ