Россия : ИШИД террорчилари Афғонистондан туриб Марказий Осиёга ҳужумлар уюштиришга тайёрламоқда
Россиянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари ИШИД террорчилик гуруҳининг Афғинстондан Марказий Осиёга кириб келишидан ташвиш билдирди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россиянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Анна Евстигнеева хавфсизлик кенган йиғилишида сўзлаган нутқида бу масалага тўхталиб, ИШИД террорчилик гуруҳи Афғонистондаги кўплаб йирик ҳужумларнинг ортида турган ва Марказий Осиёда терактлар уюштиришга тайёрланмоқда деб таъкитадлади.
Анна Евстигнеева ўз сўзларида Афғонистонда террорчилик гуруҳлар томонидан мунтазам терктлар уюштирилади, афсуски сўнги йилларда террорчилик ҳужумлар бу мамлакатнинг кундалик муаммоларига айланган ва бу эса Афғонистонда турли хил террорчилик гуруҳ ва жангариларни мавжудлигининг далилидир деб изоҳлади.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосарининг ИШИД террорчилик гуруҳини Марказий Осиёга хавф туғдираётгани тўғрисидаги сўзларидан ташқари Москва давлати олдинроқ Вашингтонни ИШИД террорчилик гуруҳига разведка, қурол-яроқ ва моддий техник ёрдам кўрсатишда айблаганди.