Кремл Украинани муаммоли чақалоққа ўхшатди
Россия президентининг матбуот котиби Украинани Россияни можаро иштирокчиси сифатида кўрсатишга уринаётган бошоғриқ келтириб чиқарувчи даҳшатли чақалоққа ўхшатди.
ИРНА хабарига кўра, "Украина ўжарлик билан Россияни мамлакат шарқдаги можаро иштирокчиси сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Аслида Москва Киевдаги можаро томони эмас, аксинча, у бу можарони ҳал қилиш учун бутун сай-ҳаракатини ишга солмоқда",-- деди Дмитрий Песков якшанба куни "Россия 1" телеканалига берган интервюсида. У қӯшимча қилди: Украинадан ташқари Нормандия гуруҳининг барча иштирокчилари бу ҳақиқатни тушунишади ва бу гуруҳнинг фикрича Украина жуда кӯп муаммоларни келтириб чиқарадиган даҳшатли чақалоқ, ундан қутулиб бӯлмайди.
Нормандия гуруҳи Россия, Украина, Франция ва Германиядан иборат.
Бошқа бир хабарга кўра, Украина армияси айирмачиларнинг артиллерия ҳужуми натижасида украиналик бир аскар ҳалок бўлгани ва яна бир киши яраланганни эълон қилган.