Ўзбекистон ва Эрон расмийлари иштирокидаги Афғонистон вазияти бўйича маслаҳатлашув ўтказилди
Покистон ОАВ- и Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш учун минтақанинг 6 мамлакат жумладан Эрон ва Ўзбекистон мамлакатлари хавфсизлик етакчи расмийлари иштирокида учрашув ўтказилганини хабар қилишди.
Покистон мезбонлигида ўтказилган бу саммитда Россия, Хитой, Эрон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг разветка бўича раислари ва етакчилари қатнашдилар.
Йиғилишда минтақа хавфсизлик вазияти ва Афғонистондаги барқарорлик ва тинчлик мавуси юзасидан фикр алмашилди.
Қатнашувичлар минтақада барқарор тинчлик ва барқарорлик учун зарур чораларни кўриб чиқиш масаласини муҳокама қилишди.
Бошқа хабарга кўра, Россия мудофаа вазирлиги Тожикистонга 12 та зирҳли техника ва бир қанча ҳарбий техника юборди.
Россия Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида Тожикистон жанубий чегараси яқинида беқарорлик кучайиб бораётганини ҳисобга олиб, икки мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун Душанбе билан ҳамкорлик қилишини билдирди.
Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида яқин жанговар ва мудофаа ускуналаридан иборат бу тажҳизотлар бугунги кунда Тожикистоннинг ҳарбий салоҳиятини сезиларли даражада кучайтиради.