Боррел: Европа Иттифоқи Украинадаги дипломатик миссиясини тўхтатмайди
(last modified Sun, 13 Feb 2022 17:21:37 GMT )
феврал 13, 2022 22:21 Asia/Tashkent
  • Боррел: Европа Иттифоқи Украинадаги дипломатик миссиясини тўхтатмайди
    Боррел: Европа Иттифоқи Украинадаги дипломатик миссиясини тўхтатмайди

Европа Иттифоқи Россия қўшинлари исталган вақтда Киевга ҳужум уюштириши мумкинлиги ҳақидаги АҚШ даъволарига таяниб, Украинадаги дипломатик миссиясини тўхтатмаслигини маълум қилди.

Россия Украинага бостириб кириш нияти йўқлигини билдирган бўлса-да, АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўз даъволари билан Украинадаги уруш алангасини ёқиб, ўз тахминлари билан яқинлашиб келаётган ҳужумни эълон қилишмоқда. Айрим давлатлар ўз фуқароларидан Киевни тарк этишни сўраган.

ИРНАънинг якшанба кунги хабарига кўра, Жозеф Боррел ўз баёнотида шундай деди:Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар Украинадаги мавжуд таҳдидларга қарши ўз ҳаракатларини мувофиқлаштиради.

Боррелл баёнотида яна шундай дейилган: Украинадаги дипломатик ваколатхонамиз ёпилмайди. Улар Киевда қолиб, Европа Иттифоқи фуқароларини қўллаб-қувватлаш ва Украина расмийлари билан келишилган ҳолда ўз амалиётларини давом эттирмоқда.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари таъкидлади:Биз яна бир бор такрорлаймизки, Украинага қарши ҳар қандай тажовузкор сиёсат кенг қамровли оқибатларга олиб келади ва қимматга тушади.