Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолиги тўхтатилди
(last modified Fri, 08 Apr 2022 08:08:26 GMT )
апрел 08, 2022 13:08 Asia/Tashkent
  • Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолиги тўхтатилди
    Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолиги тўхтатилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини 93 киши ёқлаб, 24 киши қарши, 58 киши бетараф овоз билан тўхтатди.

ИРНА хабарига кўра; Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Украина уруши бўйича учинчи навбатдан ташқари сессияси АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг илтимосига кўра, маҳаллий вақт билан пайшанба куни Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги аъзолигини тўхтатиш учун чақирилди.

24 давлат, жумладан Жазоир, Беларус, Куба, Шимолий Корея, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Россия, Сурия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Ветнам Россиянинг Хавфсизлик Кенгашидаги аъзолигини тўхтатишга қарши овоз берди.

Бош Ассамблеянинг  Женевада жойлашган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида Россиянинг фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисидаги резолюциясида айтилишича, Бош Ассамблея инсон ҳуқуқларини қўпол ва тизимли равишда бузган инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзосининг аъзолигини тўхтатиб қўйиши мумкин. 

Қарорда айтилишича, кенгаш Россиянинг Украинага бостириб кириши чоғида “инсон ҳуқуқларининг қўпол ва мунтазам равишда бузилиши” ва “халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилиши” ҳақидаги хабарлардан “чуқур хавотирда”.

Ёрлиқ