Украинадаги сўнгги воқеалар (101)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Бугун Владимир Путин Украина қўшинлари яширинган Мариупол шаҳридаги "Азовстал" заводини қамал қилишга буйруқ берди.
* Россия мудофаа вазири рус кучлари Украинанинг Мариупол шаҳрининг " Азовстал" заводидан ташқари тўлиқ назорат остига олган деб изоҳлади.
* Россия мудофаа вазири Серегй Шойгу путинга Мариуполдаги " Азовстал" заводида ҳали ҳам 2000 дан ортиқ украиналик жангчилар борлигини таъкидлади.
* Ройтерз ахборот агентлигининг Британия ҳарбий разветкасига таяниб, иқтибос келтиришича, Россия кучлари ҳозирда Донбасс ҳудудидан Краматорск томон ҳаракат қилмоқда, бу ер ҳамон ракета ҳужумлари нишони ҳисобланади.
* Россия мудофаа ишлари миллий маркази раҳбари Михаил Мзенцев махсус ҳарбий амалиёт бошланганидан бери мамлакат Украина ва икки республикадан-Донецк ва Луганскдан 900 мингга яқин одамни ўтказган деб айтди.
* Британия бош вазири ҳақоратли баёнотида, Россия президентининг Украина урушини тугатиш бўйича музокараларида ишончли бўлмаган " тимсолга" ўхшатди.
* БМТ матбуот котиби, бу ташкилот Бош котиби Антонио Гуттереш Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленский билан пойтахтларда учрашишни талаб қилган.
* АҚШ ва яна 4 Ғарб давлатлари разветка агентлиги Россия Украина тарафдорларига қарши йирик киберҳужумга тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирди.
* Хитой раҳбари Си Цзин Пин " БАО" Осиё саммитида Россияга қарши бир томонлама санкцияларга қарши эканлигини яна бир бор таъкидлаб, санкциялар ва мажбурлаш усуллари иш бермаслигини айтди.