Украинадаги сўнгги воқеалар (144)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:
* Россия армияси матбуот котиби кечанги суҳбатида Мариуполдаги " Азовстал" заводининг бутун мажмуаси Россия назорати остида эканини маълум қилди.
* Кеча Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия Луганск вилояти устидан назоратини кенгайтиришгани ва Луганск тўлиқ озод қилиш арафасида эканини айтди.
* Россияя президенти Россия 24 -февралда Украинада ҳарбий операция бошлаганидан бери киберуруш оқибатида қолган деб таъкидлади.
* АҚШ энергетика вазири АҚШ президенти Жо Байден ҳукумати Украина уруши фонида Россия нефтини импорт қилувчи даватларга қарши санкциялар жорий этишини истисно қилмади аммо бу чораларнинг нефт бозорларига таъсири ҳақида эҳитёткор бўлишни ҳам айтган.
* АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Карби Вашингтондаги матбуот йиғилишида, Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери биз Киевга 4,6 миллиард доллар ёрдам бердик деб айтди.
* БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари Филиппо Гранде Брюсселда Европа Иттифоқи тараққиёт вазирлари йиғилишига қўшилишидан олдин афсуски дунёда қочқинлар инқирози кенгайиб бормоқда ва Украинадаги урушдан ташқари унутиш мумкин бўлмаган бошқа инқорозлар ҳам мавжуд деб эълон қилди.
* Финляндиянинг давлат газ компанияси Россиянинг Газпром компаниясининг хабарига биноан, бугундан бошлаб, Финляндияда газ экспорти тўхтатилганини эълон қилганини маълум қилди.
* Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Ғарб давлатлари Украина билан " ғаллани қуролга алмаштириш" шарномасини имзолагани маълум қилди.
* Яқинда НАТОга аъзо бўлиш таклифи билан чиққан Швеция давлати 2022 йилги Европа ҳимоячилари машқларида иштирок этмоқда.