Афғонистон пойтахти Қобулда давлатга қарши намойишлар ўтказилди
Афғонистон пойтахти Қобулда давлатга қарши намойишлар ўтказилди
Афғонистон пойтахти Қобулда бугун давлатга қарши намойишлар ўтказилди. Эрон телерадиокомпаниясининг пашту радиоси тарқатган хабарга кўра, Рушноий ҳаракатининг минглаб тарафдорлари Ашраф Ғани давлатининг Туркманистондан Афғонистонга экспорт қилинадиган электр линиясининг Соланг йўли билан тортилиши ҳақида қабул қилган қарорига қарши эътироз билдириб кўча намойишлари ўтказишди. Эътирозчилар давлатга қарши шиорлар билан чиқишди ва Афғонистон давлатидан ушбу электр линиясини Бомиён йўналиши билан тортилишини талаб қилишди. Шундан сўнг, Афғонистон руспубликаси президентининг иккинчи ўринбосари Сарвар Донеш чиқиш қилиб, намойишчиларни тинчлантириш мақсадида давлатга ишонишларини истади ва зарурий бўлмаган ҳаракатлардан ўзларини тийишларини сўради. Қобулда мазкур норозилик намойиши ўтказилаётган чоғда Даҳмазанг хиёбонида кучли портлаш содир этилди. Ушбу портлаш оқибатида ўнлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир жароҳат олишди.